locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

TIIF доирасида Generations United теннис турнири бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида ACWA Power ва Ўзбекистон Теннис Федерацияси ҳамкорлигида “Generations United Tennis Series” теннис турнири ташкил этилди.
Теннис
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
TIIF доирасида Generations United теннис турнири бўлиб ўтди
photo: Tennis Uzbekistan

Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида ACWA Power ва Ўзбекистон Теннис Федерацияси ҳамкорлигида “Generations United Tennis Series” теннис турнири ташкил этилди.

Тадбир Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF) спорт дастури доирасида ўтказилиб, турли авлод вакиллари, бизнес ҳамжамияти аъзолари, халқаро делегациялар ҳамда теннис ихлосмандларини бир майдонда жамлади.

“Generations United” ташаббуси авлодлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, менторлик маданиятини қўллаб-қувватлаш, тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда спорт орқали ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Тадбир дастуридан авлодлараро теннис бўйича маҳорат дарси, “Generations United Tie-Break Slam” мусобақаси ҳамда форум иштирокчилари иштирокидаги теннис баҳслари ўрин олди.

Ўзбекистон Теннис Федерацияси теннис спорт турини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жамиятнинг турли қатламлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг