locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Жокович фаолиятидаги 101-совринини қўлга киритди

Финал роппа-роса уч соат давом этди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Жокович фаолиятидаги 101-совринини қўлга киритди
ФОТО: Getty images

Греция пойтахти Афина шаҳрида теннис бўйича ATP 250 тоифасига кирувчи турнир якунига етди.

Мусобақа бош соврини сербиялик афсона Новак Жоковичга насиб этди. Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳал қилувчи финал учрашувида рейтингнинг тўққизинчи поғонасида бораётган италиялик Лоренцо Музеттини уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 4/6, 6/3, 7/5.

Роппа-роса уч соат давом этган финал баҳсида Жокович 13, Музетти 5 та эйс зарбасини амалга оширган.

Жокович Афинада фаолиятидаги 101-совринини қўлга киритди. У 116 900 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўди. Музетти эса 165 очко ҳамда 68 035 еврога эга чиқди

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг