locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Ўзбекистонлик жуфтлик Қозоғистонда чемпион!

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган ITF J100 Almaty Open – 2 турнирида Ўзбекистон вакиллари Акмал Абдуллаев ва Данила Квасов жуфтлик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Ўзбекистонлик жуфтлик Қозоғистонда чемпион!
photo: Tennis Uzbekistan

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган ITF J100 Almaty Open – 2 турнирида Ўзбекистон вакиллари Акмал Абдуллаев ва Данила Квасов жуфтлик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди.

Финал учрашувида ҳамюртимиз мусобақанинг биринчи рақамли жуфтлиги — россиялик Алексей Фролов ва Александр Куницинни ишончли тарзда 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритишди.

Мазкур ғалаба ёш теннисчиларимизнинг халқаро майдондаги навбатдаги муҳим ютуғи бўлди. Ўзбекистон теннис федерацияси чемпионларимизни самимий табриклайди ва уларга келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилайди!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг