Теннис. Ўзбекистон терма жамоаси Малайзиядаги ITF World Junior Tennis Competition турнирида иштирок этмоқда
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада иштирок этишда давом этмоқда ва мамлакатимизнинг шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилмоқда.
photo: Tennis Uzbekistan
14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоаси Малайзиянинг Кучинг шаҳрида ўтаётган ITF World Junior Tennis Competition халқаро турнирида иштирок этмоқда.
Аввалроқ жамоамиз Вьетнамда бўлиб ўтган саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, юқори даражадаги ўйин намойиш қилган ҳолда ушбу турнир йўлланмасини қўлга киритган эди.
Мазкур мусобақада турли мамлакатларнинг энг кучли жамоалари қатнашмоқда, бу эса ёш теннисчилар учун халқаро тажриба орттириш ва ўз маҳоратини ошириш учун муҳим имконият ҳисобланади.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада иштирок этишда давом этмоқда ва мамлакатимизнинг шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор