locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Ўзбекистон ўсмирлари гуруҳ босқичидаги иккинчи ғалабани қўлга киритди

Абдурахмон Каримов кескин кечган учрашувда Три Срисен устидан 7:5, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Ўзбекистон ўсмирлари гуруҳ босқичидаги иккинчи ғалабани қўлга киритди
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистон ўсмирлари гуруҳ босқичидаги иккинчи ғалабани қўлга киритди!

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида ўтказилаётган Junior Davis Cup Final Qualifying турнирида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Таиланд устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Абдурахмон Каримов кескин кечган учрашувда Три Срисен устидан 7:5, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.
Махмудбек Бекназаров эса Патчарапол Лиикулни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, жуфтлик баҳсида Махмудбек Бекназаров / Абдурахмон Каримов тандеми Косири Тамма ва Три Срисен жуфтлигини 6:0, 6:1 ҳисобида енгиб, жамоамизнинг умумий ғалабасини мустаҳкамлади.

Бу — гуруҳ босқичидаги иккинчи ғалаба!
Эртага терма жамоамиз Австралияга қарши кортга чиқади.

Омад, йигитлар!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг