Теннис. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралияга қарши баҳсда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди
Яккалик учрашувларидан сўнг ҳисоб 1:1 бўлиб турганди. Қарши тараф тақдири ҳал қилувчи жуфтлик баҳсида ҳал бўлди.
photo: Tennis Uzbekistan
Шымкент шаҳрида ўтказилаётган Junior Davis Cup Final Qualifying турнирида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралияга қарши баҳсда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Яккалик учрашувларидан сўнг ҳисоб 1:1 бўлиб турганди. Қарши тараф тақдири ҳал қилувчи жуфтлик баҳсида ҳал бўлди.
Шунга қарамасдан, жамоамиз гуруҳ босқичини иккинчи ўрин билан якунлаб, кейинги босқичга йўл олди ва турнирдаги иштирокини давом эттиради.