locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Дэвис кубоги учрашуви учун Нигерияга жўнаб кетди

Ўзбекистонлик теннисчилар Нигерия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 7–8 февраль кунлари Лагос шаҳрида бўлиб ўтади ва мавсумнинг муҳим босқичи ҳисобланади.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Дэвис кубоги учрашуви учун Нигерияга жўнаб кетди
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси теннис бўйича Дэвис кубогининг Жаҳон гуруҳи II плей-офф учрашувида иштирок этиш учун Нигерияга йўл олди.

Ўзбекистонлик теннисчилар Нигерия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 7–8 февраль кунлари Лагос шаҳрида бўлиб ўтади ва мавсумнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

Мазкур баҳс катта аҳамиятга эга: қарама-қаршилик ғолиби кейинги йилда Дэвис кубогининг Жаҳон гуруҳи I босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади, мағлуб бўлган жамоа эса минтақавий III гуруҳ тадбирларида рақобатлашади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Ҳумоюн Султонов
Илья Игнатов
Абдулазиз Усмонжонов
Сухроб Саидов
Ўйинчи-капитан: Денис Истомин

Нигерия терма жамоаси таркиби:

Даниэль Аделейе
Канис Абуа
Майкл Эммануэль
Ченна Опараожи
Абубакара Юсуф
Капитан: Бенсон Ачи Ишичели

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг