locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси плей-офф босқичига йўл олди!

Billie Jean King Cup Осиё/Океания II гуруҳи доирасида Малайзияга қарши баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси яккалик учрашувларидаёқ ғалабани таъминлади.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси плей-офф босқичига йўл олди!
photo: Tennis Uzbekistan

Billie Jean King Cup Осиё/Океания II гуруҳи доирасида Малайзияга қарши баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси яккалик учрашувларидаёқ ғалабани таъминлади.

Нигина Алимова Малайзия вакили Daania Daniella Hazlini 6:2, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Севил Юлдашева эса Dhevieena Sarawanan устидан 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан олдин 2:0 ҳисобида умумий ғалабани қўлга киритди.

Жуфтлик баҳси эса ёмғир сабабли вақтинча тўхтатилди. Учрашув тўхтатилган пайтда Нигина Алимова ва Севил Юлдашева жуфтлиги 7:5, 3:1 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Мазкур ғалаба эвазига Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гуруҳ босқичини иккинчи ўрин билан якунлаб, плей-офф босқичига йўл олди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг