Теннис. Ҳумоюн Султонов Жаҳра шаҳридаги турнирда муваффақиятли старт олди
Қувайтнинг Жаҳра шаҳрида M15 тоифасидаги теннис турнири бўлиб ўтмоқда.
photo: Tennis Uzbekistan
Қувайтнинг Жаҳра шаҳрида M15 тоифасидаги теннис турнири бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов мусобақадаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Спортчи 1/16 финал босқичида Туркия вакили Корай Кирчи билан кортга чиқди.
Биринчи сет Султонов фойдасига 6–1 ҳисобида якунланди. Иккинчи сетда эса Корай учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шу пайтга келиб Ҳумоюн 4–1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Шу тариқа, Султонов турнирнинг иккинчи босқичига йўл олди.
Иброҳим Жалолов
Редактор