Теннис. Тошкентда ёш теннисчиларни ривожлантириш бўйича ITF семинари ўтказилади
2025 йил 16–19 ноябр кунлари Тошкентда “Ёш теннисчиларни ривожлантириш” мавзуида мураббийлар учун ёрдамчи семинар бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан ITFнинг Ғарбий ва Марказий Осиёда теннисни ривожлантириш бўйича офицери Амир Боргейнинг ишчи ташрифи доирасида ташкил этилади.
Семинар бошланғич босқичдан тортиб миллий ўсмирлар терма жамоалари даражасигача бўлган ўйинчилар билан ишловчи мураббийларга мўлжалланган. Иштирокчилар ёш спортчиларни тайёрлаш, техникаси ривожини таъминлаш ва узоқ муддатли машғулот стратегиясини йўлга қўйиш бўйича билим ва тажрибаларини чуқурлаштиришлари мумкин.
Иштирок этиш шартлари (имтиҳонлари муваффақиятли топширилган бўлиши керак):
Play Tennis ва “10 ёшгача Теннис”
Бошланғич ва ўрта даражадаги ўйинчилар билан ишловчи мураббийлар курси
Илғор даражадаги ўйинчилар билан ишловчи мураббийлар курси
Эслатма: ўринлар сони чекланган — жами 24 нафар иштирокчи.
Семинар ўқитувчилари:
Амир Боргей — ITFнинг Ғарбий ва Марказий Осиёда теннисни ривожлантириш бўйича офицери
Игор Шелякин — ITF минтақавий ўқитувчиси, ОТФ (ФТУ) ривожланиш координатори
Шаҳар ташқарисидан келган иштирокчиларнинг яшаш ва овқатланиш харажатлари Ўзбекистон теннис федерацияси ҳисобига қопланади.
Ўтказилиш саналари: 2025 йил 16–19 ноябр
Манзил: Тошкент
Ушбу семинар мураббийлар тайёрлаш бўйича миллий дастур ривожида навбатдаги қадам бўлиб, Ўзбекистоннинг халқаро теннис ҳамжамиятидаги позицияларини янада мустаҳкамлайди.