Теннис. Теннисчиларимиз «норасмий бешинчи Катта дубулға» турнирида!
Саралаш баҳслари 1–3 март кунлари бўлиб ўтади, асосий босқич эса 4 мартдан старт олади.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистон вакиллари — Камила Рахимова ва Мария Тимофеева — дунёнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган Indian Wells (WTA 1000) турнирининг квалификация босқичида иштирок этишади.
Мазкур турнир теннис оламида кўпинча «норасмий бешинчи Катта дубулға» деб эътироф этилади. Кучли рақобат ва юқори савия ушбу мусобақани мавсумнинг энг муҳим стартларидан бирига айлантиради.
Саралаш баҳслари 1–3 март кунлари бўлиб ўтади, асосий босқич эса 4 мартдан старт олади.
Камила Рахимова — Мария Лурдес Карле (Аргентина)
Мария Тимофеева — Сюзан Ламенс (Нидерландия)
Қизларимизга матонат, ишонч ва ёрқин ўйин тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор