Теннис. Саидаслом Фарходов Wimbledon U14 турнирида иштирокини давом эттирмоқда
Гуруҳ босқичида Фарходов Хитой вакили Ли Янруни 6/4, 2/6, 10:8 ҳисобига, Буюк Британия теннисчиси Калеб Гриффитни 7/6(4), 6/2 ҳисобида мағлуб этди.
Теннис
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: Tennis Uzbekistan
Буюк Британияда давом этаётган Wimbledon 14&Under турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Саидаслом Фарходов гуруҳ босқичини якунлади. Ҳамюртимиз D гуруҳида учта учрашув ўтказиб, икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этди ҳамда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.
Гуруҳ босқичида Фарходов Хитой вакили Ли Янруни 6/4, 2/6, 10:8 ҳисобига, Буюк Британия теннисчиси Калеб Гриффитни 7/6(4), 6/2 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, Швейцария вакили Jonas Waeltiga 2/6, 2/6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мусобақа регламентига кўра, Саидаслом энди Consolation Play-Off босқичида иштирок этади. Навбатдаги учрашувда у Буюк Британия вакили Оскар Ласковскига қарши кортга чиқади.
Саидаслом Фарходовга кейинги учрашувларда омад ва муваффақият тилаймиз!