Теннис. Сайдаслом Фарходов Франциядаги нуфузли турнирда ишончли старт олди
Ўзбекистонлик теннисчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, турнирнинг асосий тўрига йўл олди.
photo: Tennis Uzbekistan
Францияда Европанинг энг нуфузли ўсмирлар турнирларидан бири Tennis Europe Junior Tour тақвимига киритилган 44ème Petits As Le Mondial Wilson мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон вакили Сайдаслом Фарходов иштирок этиб, ишончли ва етук ўйин намойиш этмоқда.
Ўзбекистонлик теннисчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, турнирнинг асосий тўрига йўл олди.
Биринчи давра учрашувида Сайдаслом Нидерландия вакили, турнирнинг иккинчи рақам остида сараланган иштирокчиси Валентин Руденбург устидан муҳим ғалабага эришди — 7-6, 6-4. Мусобақа фаворитларидан бирини мағлуб этиш Фарходовнинг юқори тайёргарлиги ва жанговор руҳини яққол тасдиқлади.
Иброҳим Жалолов
Редактор