Теннис. Саидаслам Фарходов Франциядаги турнирдаги иштирокини якунлади
Мазкур нуфузли турнирда учинчи босқичгача етиб бориши спортчининг жиддий тайёргарлиги ва мустаҳкам ирода кучига эга эканидан далолат беради.
photo: Tennis Uzbekistan
Саидаслам Фарходов Франциядаги турнирдаги иштирокини якунлади.
Ўзбекистонлик теннисчи Саидаслам Фарходов Францияда ўтказилган 14 ёшгача бўлган 44ème Petits As Le Mondial Wilson нуфузли турнирида ўз иштирокини якунлади. У Испания вакили Пабло Хименес Романга 6–3, 6–4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мазкур нуфузли турнирда учинчи босқичгача етиб бориши спортчининг жиддий тайёргарлиги ва мустаҳкам ирода кучига эга эканидан далолат беради.