locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Сайдаслам Фарходов – Фарғонадаги Category A турнирининг мутлақ чемпион

ATF Category A мусобақалари Осиё Теннис Федерациясининг 14 ёшгача бўлган теннисчилар учун ташкил этиладиган энг нуфузли турнирлари қаторига киради.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Сайдаслам Фарходов – Фарғонадаги Category A турнирининг мутлақ чемпион
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистонлик ёш теннисчи Сайдаслам Фарходов Фарғона вилоятида бўлиб ўтган нуфузли ATF 14 & Under Category A турнирида яккалик ва жуфтлик баҳсларида чемпионликни қўлга киритиб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди.

Яккалик баҳсларида турнирнинг учинчи ракеткаси сифатида иштирок этган Сайдаслам финалда мусобақанинг биринчи ракеткаси, Ҳиндистон вакили Таниш Нандани 2:6, 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Жуфтлик баҳсларида эса Қозоғистон вакили Сиримжан Барликов билан бирга финалгача етиб борди ва ҳал қилувчи учрашувда Ҳиндистоннинг Адешбир Гхуман / Аарав Чҳалланӣ жуфтлигини 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи чемпионлик совринини ҳам қўлга киритди.

ATF Category A мусобақалари Осиё Теннис Федерациясининг 14 ёшгача бўлган теннисчилар учун ташкил этиладиган энг нуфузли турнирлари қаторига киради. Ушбу тоифадаги мусобақалар Осиёнинг турли минтақаларида чекланган миқдорда ўтказилади ва қитъанинг энг кучли ёш теннисчиларини бирлаштиради.

Сайдасламни ёрқин ғалаба ва ажойиб натижа билан табриклаймиз ҳамда келгуси мусобақаларда янги зафарлар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг