Теннис. Саидаслам Фарходов Арманистондаги ўсмирлар турнирида жуфтликда чемпион, яккаликда финалчи бўлди
Арманистоннинг Цахкадзор шаҳрида Арманистон теннис федерацияси томонидан ташкил этилган, “Карен Курегиян хотира кубоги” (3-категория) халқаро ўсмирлар турнири якунланди.
Ўзбекистон вакили Саидаслам Фарходов юқори савиядаги ўйин намойиш этиб, жуфтлик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди ва яккаликда иккинчи ўринни эгаллади.
Жуфтлик баҳси
Фарходов Қозоғистонлик Нурислам Муса билан дуэтда финалда беларуслик Арсей Баркоу ва россиялик Платон Грипич жуфтлигини 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Яккалик баҳси
Яккалик финалида Саидаслам беларуслик Арсей Баркоуга қарши майдонга тушди ва кескин курашда 3:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнир вице-чемпиони бўлди.
Ушбу натижалар Ўзбекистоннинг ўсмир теннисчилари даражаси ошиб бораётганини ва ёш спортчиларни ривожлантириш йўлида Ўзбекистон теннис федерациясининг самарали фаолиятини яна бир бор тасдиқлайди.