locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Полина Кудерметова Пекиндаги WTA 1000 турнирининг учинчи босқичида

Таусон фаолияти давомида WTA рейтингида 12-ўрингача кўтарилган.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Полина Кудерметова Пекиндаги WTA 1000 турнирининг учинчи босқичида
photo: gettyimages

Ўзбекистон вакили Полина Кудерметова Пекинда ўтаётган нуфузли WTA 1000 China Open турнирининг иккинчи босқичида тажрибали даниялик теннисчи Клара Таусонни уч сетда — 6:4, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи босқичга йўл олди.

Таусон фаолияти давомида WTA рейтингида 12-ўрингача кўтарилган. Ҳозирда у жаҳон рейтингида 44-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу ғалаба эвазига Кудерметова Пекиндаги иштироки учун камида 61 865 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ва 65 WTA рейтинг очкосини кафолатлади.

Учинчи босқичда Полина турнирнинг 4-рақамли сараланган теннисчиси Мирра Андреевага қарши кортга чиқади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг