Теннис. Пекиндаги ғалаба
Данила Квасов ва Акмал Абдуллаев Пекинда ўтказилган J300 тоифасидаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлишди.
photo: Tennis Uzbekistan
Данила Квасов ва Акмал Абдуллаев Пекинда ўтказилган J300 тоифасидаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлишди.
Финалда эса Данила ва Акмал 6-рақам остида сараланган Вонмин Ким ва Ханлей Лу жуфтлигини 7:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этишди.
Турнир давомида Ўзбекистон жуфтлиги 1- ва 3-рақам остида сараланган жуфтликларни ҳам мағлуб этиб, ўзининг юқори даражадаги ўйинини намойиш этди.
Ажойиб натижа ва муносиб чемпионлик!
Спортчиларимизни ушбу ғалаба билан табриклаймиз ва уларга янги зафарлар ҳамда катта муваффақиятлар тилаймиз!