locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Нукусда мураббийлар учун семинар якунланди

Семинар давомида назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилиб, мураббийлар ўзаро тажриба алмашишди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Нукусда мураббийлар учун семинар якунланди
photo: Tennis Uzbekistan

Нукус шаҳрида мураббийлар учун ташкил этилган семинар муваффақиятли якунга етди. Семинар давомида мураббийлар ўз билим ва тажрибаларини ошириш, замонавий тайёргарлик услублари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Машғулотлар тажрибали мутахассислар иштирокида ўтказилди. Семинар давомида назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилиб, мураббийлар ўзаро тажриба алмашишди.

Семинар якунида иштирок этган мураббийларга фаол қатнашгани учун миннатдорчилик билдирилди. Тадбир самимий ва илиқ муҳитда якунланди.

Ўзбекистон теннис федерацияси мамлакатимизда мураббийлар салоҳиятини ошириш ва теннисни янада ривожлантириш йўлидаги ишларни давом эттиради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг