locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Никита Белозерцев халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Аввал ҳам спортчи халқаро турнирларда барқарор иштирок этиб, ITF ўсмирлар рейтингида етакчилар қаторида жой олган.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Никита Белозерцев халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
photo: Tennis Uzbekistan

Теннисчи Никита Белозерцев халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Никита Белозерцев эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳаракат қилади ҳамда халқаро турнирларда мамлакатимиз байроғи остида иштирок этади.

Иқтидорли теннисчи ўз авлодининг энг кучли вакилларидан бири ҳисобланади ва ўсмирлар ўртасида юқори натижалар қайд этиб келмоқда. Айни пайтда у ITF ўсмирлар жаҳон рейтингида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Аввал ҳам спортчи халқаро турнирларда барқарор иштирок этиб, ITF ўсмирлар рейтингида етакчилар қаторида жой олган.

Ҳозирги кунда Никита Белозерцев Халқаро теннис федерацияси (ITF) турнирларида иштирок этмоқда, шунингдек ATP сериясидаги мусобақаларда ҳам Ўзбекистон номидан қатнашаётгани қайд этилди.

Никита Белозерцевнинг терма жамоага қўшилиши Ўзбекистон теннисининг халқаро майдондаги салоҳиятини янада оширади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг