Теннис. Мария Тимофеева собиқ дунё рейтингининг 10-рақамини мағлуб этди
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мария Тимофеева Уимблдон-2026 турнирининг биринчи босқичида Бразилиянинг тажрибали теннисчиси Беатрис Хаддад Майани 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи босқичга йўл олди.
Бу ғалаба Мария учун фаолиятидаги энг муҳим муваффақиятлардан бири бўлди. Унинг рақибаси Беатрис Хаддад Майя собиқ дунё рейтингининг 10-рақамли теннисчиси, Бразилия тарихида WTA рейтингида Топ-10 талигига кирган илк аёл теннисчи ҳисобланади. У фаолияти давомида WTA турнирларида яккаликда 4 та, жуфтликда эса 8 та чемпионликни қўлга киритган.
Хаддад Майя 2023 йилги Ролан Гаррос мусобақасининг ярим финалчиси, 2024 йилги US Open чорак финалчиси ҳамда майса мавсумида Ноттингем ва Бирмингем турнирлари ғолиби сифатида танилган.
Ушбу ғалаба эвазига Мария Тимофеева 70 WTA рейтинг очкоси ва 126 минг фунт стерлинг (тахминан 166 минг АҚШ доллари) миқдоридаги мукофот пулини кафолатлади.
Мария Тимофеевани ёрқин ғалаба билан табриклаймиз ва кейинги босқичда ҳам омад тилаймиз!