Теннис. Мария Тимофеева Мерида WTA 500 турнирида муваффақиятли старт олди
Мексиканинг Юкатан штатидаги Мерида шаҳри теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.
photo: Tennis Uzbekistan
Мексиканинг Юкатан штатидаги Мерида шаҳри теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда. Мария Тимофеева мусобақанинг саралаш баҳсларида иштирок этмоқда.
Тимофеева саралашнинг ярим финалида аргентиналик Мартина Таборда Капуррога қарши кортга чиқди. Икки соат олти дақиқа давом этган учрашувда Мария рақибасини ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди — 6-4, 6-1.
Бугун саралаш турнирида олтинчи рақам остида таснифланган Мария асосий тўрга йўлланма берувчи финал баҳсида яна бир аргентиналик теннисчи Мария Лурдес Карлга қарши кортга чиқади. Карл рейтингда Тимофеевадан бир поғона пастда жойлашган. Ушбу учрашув бизнинг вақт билан соат 22:00 да бошланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор