locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Камилла Рахимова Australian Open’даги иштирокини якунлади

Беллашув 19-январ куни турнирнинг асосий аренаси Род Лейвер Аренада бўлиб ўтди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Камилла Рахимова Australian Open’даги иштирокини якунлади
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистонлик теннисчи Камилла Рахимова Australian Open’даги иштирокини якунлади. У иккинчи давра учрашувида жаҳон теннисининг етакчиларидан бири, WTA рейтингида учинчи ўринда турган Коко Гауффга қарши баҳсда мағлуб бўлди. Учрашув ҳисоби 6–2, 6–3.

Беллашув 19-январ куни турнирнинг асосий аренаси Род Лейвер Аренада бўлиб ўтди. Бу майдонда анъанавий равишда Australian Open’нинг энг муҳим учрашувлари ўтказилади. Рахимова учрашув давомида характер ва рақобатбардош кайфият намоён этди, бироқ рақибасининг тажрибаси ва юқори ўйин суръати ҳал қилувчи омил бўлди.

Камилла Рахимованинг Australian Open’нинг асосий сеткасдаги иштироки ва дунёнинг энг кучли теннисчиларидан бирига қарши ўтказган учрашуви мавсум бошида муҳим босқич ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси вакили учун қимматли халқаро тажриба бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг