locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Камила Раҳимова Торонто шаҳрида Венус Уильямсни мағлуб этди

National Bank Open аёллар профессионал теннисидаги энг нуфузли мусобақалардан бири бўлиб, WTA 1000 тоифасига киради.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Камила Раҳимова Торонто шаҳрида Венус Уильямсни мағлуб этди
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Камила Раҳимова Канаданинг Торонто шаҳрида ўтаётган National Bank Open Presented by Rogers турнирининг биринчи босқичида теннис тарихидаги энг тажрибали ва энг муваффақиятли спортчилардан бири — америкалик Венус Уильямсни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

National Bank Open аёллар профессионал теннисидаги энг нуфузли мусобақалардан бири бўлиб, WTA 1000 тоифасига киради.

Шунингдек, ушбу турнирнинг асосий тўрида яна бир ҳамюртимиз — Полина Кудерметова ҳам иштирок этмоқда. У саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, бугун биринчи даврада Алина Корнеевага қарши кортга чиқади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг