locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Қизларимиз халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этмоқда

Хитойнинг Аннинг шаҳрида ўтаётган ITF W35 турнирида ҳамюртимиз Севил Юлдашева жуфтлик баҳсларида финалга йўл олди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Қизларимиз халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этмоқда
photo: Tennis Uzbekistan

Хитойнинг Аннинг шаҳрида ўтаётган ITF W35 турнирида ҳамюртимиз Севил Юлдашева жуфтлик баҳсларида финалга йўл олди.

У Жанубий Кореялик ҳамкори Ж. Шин билан биргаликда ярим финалда хитойлик жуфтлик — Ванг / Е устидан ишончли ғалабага эришди — 6:3, 6:2.

Шу билан бирга, Мисрнинг Шарм-эл-Шейх шаҳрида ўтаётган ITF W15 турнирида Лайма Владсон жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди.

У шериги К. Кузмова билан чорак финалда рақибларини 6:2, 6:2 ҳисобига мағлуб этди.

Ўзбекистонлик теннисчилар халқаро майдонда юқори натижаларни қайд этишда давом этмоқда!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг