Теннис. Қизларимиз биринчи ўйинни ғалаба билан бошлади
Ўзбекистон U14 қизлар терма жамоаси Вьетнамда ўтаётган WJTC Pre-Qualifying турниридаги илк учрашувни муваффақиятли ўтказди.
photo: Tennis Uzbekistan
Қизларимиз биринчи ўйинни ғалаба билан бошлади.
Ўзбекистон U14 қизлар терма жамоаси Вьетнамда ўтаётган WJTC Pre-Qualifying турниридаги илк учрашувни муваффақиятли ўтказди. Теннисчиларимиз Камбоджа жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақани ишончли тарзда бошлашди.
Эртага жамоамиз Мўғулистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қизларимизга навбатдаги учрашувда ҳам омад ва ёрқин ғалабалар тилаймиз
Иброҳим Жалолов
Редактор