locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. ITF World Tennis Tour Juniors J30 Андижан ғолиблари аниқланди

Турнир ITF Juniors тақвимидаги муҳим босқич бўлиб, ўзбек теннисчилари кучли тайёргарлигини кўрсатди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. ITF World Tennis Tour Juniors J30 Андижан ғолиблари аниқланди
photo: Tennis Uzbekistan

10–16 ноябрь кунлари Андижонда ўтган турнир Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳомийлигида Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан ташкил этилди. Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Исроил, Беларусь, Буюк Британия, Ҳиндистон, Украина ва Россиядан ёш теннисчилар қатнашди.

Яккалик — йигитлар:
Абдураҳмон Каримов (Ўзбекистон) финалда Амир Сафаевни 6–0, 4–1 ҳисобида енгиб, чемпион бўлди.

Яккалик — қизлар:
Виктория Хастсаева (Россия) Кристина Крючёнко (Қозоғистон)ни 6–1, 6–1 ҳисобида мағлуб этди.

Жуфтлик — йигитлар:
Абдураҳмон Каримов / Алан Зинатулин (Ўзбекистон) финалда Виктор Макаров (Россия) / Амир Сафаев (Ўзбекистон) дуэтини 6–1, 6–2 ҳисобида ютиб, чемпионликни қўлга киритди.

Жуфтлик — қизлар:
Виктория Хастсаева (Россия) / Кристина Крючёнко (Қозоғистон) Арианна Григорян / Марта Карас (Россия) дуэтини 6–2, 6–2 ҳисобида мағлуб этишди.

Турнир ITF Juniors тақвимидаги муҳим босқич бўлиб, ўзбек теннисчилари кучли тайёргарлигини кўрсатди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг