locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Гуруҳ босқичи ғалаба билан давом этмоқда!

Ўзбекистон терма жамоасини навбатдаги учрашувларда ҳам омад тилаймиз!
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Гуруҳ босқичи ғалаба билан давом этмоқда!
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Billie Jean King Cup мусобақасининг Осиё/Океания II гуруҳи доирасидаги навбатдаги учрашувда Лаос терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Яккалик баҳсларида Нигина Алимова Алия Вонгдалани 6:0, 6:1, Севил Юлдашева эса Малайлак Делилаҳ Патхуммавонгни 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, жамоамизга муддатидан аввал ғалабани тақдим этди.

Жуфтлик баҳсида Фотима Маҳмудова ва Кейра Ким Сиана МакДоналд / Малайлак Делилаҳ Патхуммавонг жуфтлигига қарши баҳс олиб бориб, 2:6, 7:6(9), 3:10 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўзбекистон терма жамоасини навбатдаги учрашувларда ҳам омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг