Теннис. Асосий тўр йўлланмаси учун кураш давом этмоқда
Ўзбекистон вакиллари Полина Кудерметова ва Мария Тимофеева Уимблдон турнири саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, ҳал қилувчи босқичга йўл олишди.
photo: gettyimages
Ўзбекистон вакиллари Полина Кудерметова ва Мария Тимофеева Уимблдон турнири саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, ҳал қилувчи босқичга йўл олишди.
Полина Кудерметова саралашнинг иккинчи даврасида америкалик Кайла Нгоунени 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Мария Тимофеева эса украиналик Вероника Подрез устидан 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тарзда, ҳар икки теннисчи саралашнинг учинчи, ҳал қилувчи босқичига чиқди. Энди уларни Уимблдоннинг асосий тўрига йўлланма берувчи муҳим учрашув кутмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор