locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Қаршида ATF 12&Under Karshi Cup турнири якунланди

Ўзбекистон вакили С. Жалолитдинов ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди. Финалда у ҳамюртимиз Абдуалий Азаматовни 6:0, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Қаршида ATF 12&Under Karshi Cup турнири якунланди
photo: Tennis Uzbekistan

Қаршида ATF 12&Under Karshi Cup турнири якунланди.

Қашқадарё вилоятида 12 ёшгача бўлган ёш теннисчилар ўртасида ATF 12&Under Karshi Cup халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан ёш теннисчилар иштирок этди.

Ўзбекистон вакили С. Жалолитдинов ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди. Финалда у ҳамюртимиз Абдуалий Азаматовни 6:0, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Жуфтлик баҳсларида С. Жалолитдинов / С. Кизатбай (Қозоғистон) тандеми ҳам ғолибликни қўлга киритди — финал 6:2, 6:2 ҳисобида якунланди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Қозоғистон вакиллари муваффақият қозонди: Медина Раимбек яккаликда, Даяна Жанаева / Медина Раимбек жуфтлиги эса жуфтлик баҳсларида чемпион бўлди.

Ёш теннисчиларимизни муносиб натижалар билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда омад тилаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг