locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Андижонда ITF J60 турнирида финал баҳслари бўлиб ўтди

Андижон шаҳрида ўтказилаётган халқаро ITF Juniors J60 турнирида ўғил болалар ўртасида финал баҳслари якунланди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Андижонда ITF J60 турнирида финал баҳслари бўлиб ўтди
photo: Tennis Uzbekistan

Андижон шаҳрида ўтказилаётган халқаро ITF Juniors J60 турнирида ўғил болалар ўртасида финал баҳслари якунланди.

Яккалик (singles) финалида ўзбекистонлик теннисчилар ўзаро баҳс олиб борди. Ҳал қилувчи учрашувда Данила Квасов Абдурахмон Каримов устидан 7:5, 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир ғолибига айланди.

Жуфтлик (doubles) финалида эса Акмал Абдуллаев / Ахмади Маханов жуфтлиги (Ўзбекистон / Қозоғистон) ўзбекистонлик Данила Квасов / Аҳмаджон Тошмуҳамедов жуфтлигини 6:2, 4:6, 10:7 ҳисобида мағлуб этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг