locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Андижонда ITF J30 халқаро турнири якунланди

Спортчиларимизни муваффақиятли иштироклари билан табриклаймиз ва уларга халқаро майдонда янги зафарлар тилаймиз!
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Андижонда ITF J30 халқаро турнири якунланди
photo: Tennis Uzbekistan

Андижон шаҳрида ўтказилган ITF J30 халқаро ўсмирлар турнири Ўзбекистон теннисчилари учун муваффақиятли якунланди.

Қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Ўзбекистон вакили Муслимахон Турдимуродова (8) финалда Василиса Марченко (Россия)ни 6/4, 6/3 ҳисобида мағлуб этиб, турнир чемпионига айланди.

Ўғил болалар яккалик баҳсларида Ўзбекистон вакили Никита Гафуров финалда турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси Сомон Аамонов (Тожикистон)га 6/4, 6/7(3), 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани иккинчи ўрин билан якунлади.

Қизлар жуфтлик баҳсларида Элнура Болтабоева (Ўзбекистон) ва Ева Козлова (Россия) финалда Эвелина Дзепа (Россия) ҳамда Василиса Марченко (Россия) жуфтлигини 1/6, 7/6(4), 10:5 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритишди.

Ўғил болалар жуфтлик баҳсларида Никита Гафуров (Ўзбекистон) ва Сомон Аамонов (Тожикистон) финалда Қозоғистон вакиллари Диас Тулебергенов ва Хақназар Жеткербайни 6/7, 7/5, 10:7 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритишди.

Спортчиларимизни муваффақиятли иштироклари билан табриклаймиз ва уларга халқаро майдонда янги зафарлар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг