locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Андижонда ATF 14&U турнири якунланди

Ўғил болалар ўртасида Аббос Нуруллаев (Ўзбекистон) / Аллан-Дияр Базарбеков (Қозоғистон) жуфтлиги ғолиб бўлди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Андижонда ATF 14&U турнири якунланди
photo: Tennis Uzbekistan

Андижонда ATF 14&U турнири якунланди

Андижон вилоятида 14 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасидаги ATF 14 & Under (2) турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг яккалик баҳсларида ҳам қизлар, ҳам ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон вакиллари чемпионликни қўлга киритишди.

Қизлар, яккалик:
Одина Хакимова финалда ҳамюртимиз Екатерина Фоминани 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолибасига айланди.

Ўғил болалар, яккалик:
Азамжон Зиятов финалда ҳамюртимиз Милан Зинатулинни 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Жуфтлик баҳслари:
Қизлар ўртасида Ўзбекистон вакиллари Одина Хакимова ва Диляра Рустамова финалда яна бир ўзбекистонлик жуфтлик — Анна Овсепян ва Лайло Тухтамишевани 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолибасига айланишди.

Ўғил болалар ўртасида Аббос Нуруллаев (Ўзбекистон) / Аллан-Дияр Базарбеков (Қозоғистон) жуфтлиги ғолиб бўлди. Финалда улар Диёрбек Зокиров (Ўзбекистон) / Адилхан Ералин (Қозоғистон) жуфтлиги билан учрашди. Ҳисоб 3:2 бўлганида рақиблар учрашувни давом эттира олмади.

Ёш теннисчиларимизни муваффақиятли иштирок билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда уларга янги ғалабалар тилаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг