locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Александра Бармичева — Roland-Garros Junior Series саралаш босқичи ғолиби!

Японияда эса ёш теннисчилар 2027-йилги Roland-Garros Junior турнирининг асосий тўрига йўлланма учун кураш олиб борадилар.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Александра Бармичева — Roland-Garros Junior Series саралаш босқичи ғолиби!
photo: Tennis Uzbekistan

Александра Бармичева — Roland-Garros Junior Series саралаш босқичи ғолиби!

Алмата шаҳрида 16 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида ўтказилган Roland-Garros Junior Series by Renault – West and Central Asia саралаш турнирида Ўзбекистон вакили Александра Бармичева қизлар ўртасида 1-ўринни эгаллади!

Ушбу ғалаба Александрага октябрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган Roland-Garros Junior Series финал босқичида иштирок этиш имконини беради.

Японияда эса ёш теннисчилар 2027-йилги Roland-Garros Junior турнирининг асосий тўрига йўлланма учун кураш олиб борадилар.

Александрани ушбу муҳим ғалаба билан табриклаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг