Tashkent W15: Абдураимова ҳамда Якшибарова ортда қолди, Шубина ярим финалда!
Пойтахтимизда ўтаётган теннис бўйича W15 тоифасидаги халқаро турнир қизғин паллага кирди. Ўзбекистоннинг етакчи теннисчилари — Влада Якшибарова ва Нигина Абдураимова бугунги кунда турнирни 1/8 финалда тарк этиб, кутилган натижани кўрсата олмадилар. Аммо мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир теннисчи — Дарья Шубина барча эътиборни ўзига қарата олди.
WTA рейтингида 1402-ўринни эгаллаб турган Шубина 1/4 финалда кучли рақиб, турнирнинг учинчи рақамли теннисчиси — Жанубий Корея вакили Боуёнг Жеонгни мағлуб этди. Учрашув 6/1, 6/1 ҳисобида якунланди. Маълумот учун, Жеонг айни пайтда дунёнинг 624-ракеткаси ҳисобланади.
Бугун, 7 июн куни 11:00 да, Шубина ярим финал баҳсида россиялик Варвара Паншинага қарши кортга чиқади. Паншина WTA рейтингида 780-ўринни эгаллаб турибди.
Шубина учун финалга йўл олиш имконияти катта — ундан яна бир сюрприз кутиш мумкин.