locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Султоновнинг “Ролан Гаррос”даги дебюти 55 дақиқада якун топди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Султоновнинг “Ролан Гаррос”даги дебюти 55 дақиқада якун топди
Расм: Gazeta.uz

19 май куни Парижда теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнирининг саралаш босқич баҳслари старт олди. Франция очиқ чемпионатида юртимиз вакили Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этди. У қуръа асосида илк босқичда тажрибали испаниялик теннисчи, собиқ 17-ракеткачи Альберт Рамос-Виноласга қарши майдонга тушди.

Учрашув бор-йўғи 55 дақиқа давом этди ва Рамос Султоновни 6/1, 6/1 ҳисобида мағлуб этди.

Айни пайтда Султонов ATP рейтингида 224, Рамос эса 248-ўринни эгаллаб турибди. Бу икки теннисчи учун илк ўзаро тўқнашув бўлди. Қизиғи, ҳар икки спортчи 3 тадан эйс зарбасини амалга оширган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг