Султонов Сеговияда уч сетлик драмали баҳсда мағлуб бўлди
Испаниянинг Сеговия шаҳрида Challenger 75 тоифасидаги Open Castilla y Leon Villa de El Espinar теннис турнири давом этмоқда. Мукофот жамғармаси 91,250 еврони ташкил қилувчи мусобақада юртимиз шарафини Ҳумоюн Султонов ҳимоя қилмоқда.
Турнирнинг илк босқичида Султонов грузиялик Саба Пурцеладзега қарши майдонга тушди. Қарши ўйин икки соат олти дақиқа давом этди ва уч сет натижасига кўра грузин теннисчиси ғалаба қозонди — 4/6, 6/4, 6/3. У шу тариқа ўтган ҳафтадаги мағлубият учун реванш олишга муваффақ бўлди.
Айни вақтда ATP рейтингида Султонов 268-ўринда, Пурцеладзе эса 273-поғонада жойлашган. Бу уларнинг ўзаро учинчи тўқнашуви бўлди: аввалги икки учрашувда ғалаба ўзбекистонлик теннисчига насиб этган эди. Жумладан, ўтган ҳафта ҳам Ҳумоюн уни Испаниядаги турнирда мағлуб этганди.