Султонов Испаниядаги турнирни нимчорак финалда якунлади
Ўзбекистоннинг етакчи теннисчиси Пособланкода португалиялик рақибга ютқазди
Расм: Instagram
Испаниянинг Пособланко шаҳрида ўтаётган ATP Challenger тоифасидаги халқаро теннис турнирида Ҳумоюн Султонов иштирок этди.
Мусобақанинг илк босқичида Султонов грузиялик Саба Пурцеладзени кескин курашда 2:1 (3/6, 7/6, 7/6) ҳисобида мағлуб этганди.
Бироқ нимчорак финалда ҳамюртимиз португалиялик Тиаго Перейрага етарли даражада қаршилик кўрсата олмади ва 0:2 (1/6, 1/6) ҳисобида мағлубиятга учради.
Айни пайтда ATP рейтингида Султонов 265-ўринда, Перейра эса 320-поғонада жойлашган.
Бакрадзе Иман
Редактор