locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стол тенниси. Тошкентда Про-тур мусобақаси бошланди

Биринчиликда қатнашиш учун мамлакатимизнинг 68 та шаҳар ва туманидан 353 нафар спортчиси рўйхатдан ўтди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Стол тенниси. Тошкентда Про-тур мусобақаси бошланди
photo: gettyimages

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон стол тенниси тасарруфида яккаликда эркаклар ва аёллар ўртасида дастлабки синов тариқасида “Про-тур” мусобақаси бошланди.

Ушбу мусобақа профессионал даражадаги турнирларни йўлга қўйиш, тажрибали спортчиларни маҳоратини ошириш ва ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш мақсадида уюштирилмоқда.

Биринчиликда қатнашиш учун мамлакатимизнинг 68 та шаҳар ва туманидан 353 нафар (шундан 53 нафари аёллар) спортчи рўйхатдан ўтган.

“Про-тур” дастури қуйидагича:
24 октябр. Мусобақанинг очилиш маросими ва дастлабки беллашувлар.
25 октябр. Гуруҳ босқичи учрашувлари ва плей-офф баҳслари.
26 октябр. Финал ўйинлари ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг