locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Соболенко Цинциннатида чорак финалга чиқа олмади

Соболенко баҳс давомида бирор марта эйс қайд этмади.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Соболенко Цинциннатида чорак финалга чиқа олмади
ФОТО: Getty images

«Катта шлем» турнирларининг тўрт карра чемпиони, дунёдаги биринчи рақамли теннисчи Арина Соболенко АҚШнинг Цинциннати шаҳрида ўтказилаётган WTA-1000 турнирида чорак финалга чиқа олмади.

Беларуслик теннисчи 1/8 финал босқичида жаҳон рейтингида 35-ўринда турган чехиялик Сара Бейлекка 6:7 (7:9), 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув 1 соат 55 дақиқа давом этди.

Соболенко баҳс давомида бирор марта эйс қайд этмади, 4 та қўш хатога йўл қўйди ва брейк-пойнтларнинг 6 тасидан 4 тасидан унумли фойдаланди. Бейлек эса 3 та эйс ишлади, қўш хато қилмади ва 11 та брейк-пойнтдан 5 тасини муваффақиятли якунлади.

Шу тариқа, 20 ёшли Бейлек фаолиятида илк бор WTA-1000 турнирининг чорак финалига йўл олди. Бу унинг жаҳон рейтингидаги биринчи рақамли теннисчи устидан ҳам илк ғалабаси бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг