locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўсмирлар ўртасида J60 Наманган теннис турнири якунланди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўсмирлар ўртасида J60 Наманган теннис турнири якунланди
Расм: Pinterest Абдулазиз Усмонжонов

Наманган шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги халқаро теннис турнири ўз ниҳоясига етди. Ўсмирлар якка кураш баҳсларида ўзбекистонлик теннисчи Абдулазиз Усмонжонов рақибини 6:4, 7:6(10) ҳисобида мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди. Афсуски, бошқа ўзбекистонлик спортчи Нуриддин Бахтиёров финалга йўл ола олмади ва ярим финалда 4:6, 5:7 ҳисобида мағлубиятга учради. Абдулазиз Усмонжонов ва Сӯҳроб Саидов финал йўлланмаси учун бўлган қийин ўйинда 6:4, 4:6, 8:10 ҳисобида енгилишди.

Қизлар ўртасида ўзбекистонлик Злата Чинова ва Нигина Алимова турнир финалчилари бўлишди, аммо финалда 6:2, 6:7(4), 7:10 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Ярим финалда яна бир ўзбекистонлик жуфтлик Шаҳзода Артиқбоева ва Самира Хазиева 6:7(3), 2:6 ҳисобида рақибларига имкониятни бой беришди.
Навбатдаги турнир 1 апрелдан Фарғона шаҳрида бошланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг