locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Фомин Тбилисидаги “Челленжер” мусобақасини ғалаба билан бошлади

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сергей Фомин Тбилисидаги “Челленжер” мусобақасини ғалаба билан бошлади
Расм: Gazeta.uz

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида теннис бўйича ATP “Челленжер” туркумига кирувчи халқаро турнир давом этмоқда.

Мусобақанинг саралаш босқичида Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин ўз иштироки билан старт олди. Илк даврада у грециялик Павлос Циципасни 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 73 дақиқа давом этди.

Фомин ATP рейтингида 462-ўрин, Циципас эса 1127-поғонада жойлашган. 19 ёшли Павлос – дунёнинг етакчи теннисчиларидан бири Стефанос Циципаснинг укаси ҳисобланади.

Беллашувда Фомин 7 та, рақиби эса 9 та эйс амалга оширди. Саралашда 9-рақам остида таснифланган Сергей кейинги босқичда россиялик Семен Панкинга қарши кортга чиқади. Ушбу ўйин ғолиби мусобақанинг асосий тўрига йўл олади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг