locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Фомин Шимкентдаги ITF M15 турнири ярим финалига йўл олди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сергей Фомин Шимкентдаги ITF M15 турнири ярим финалига йўл олди
Расм: Gazeta.uz Сергей Фомин

Қозоғистоннинг иккинчи йирик шаҳри - Шимкентда ITF M15 туркумига кирувчи теннис турнири давом этмоқда. Мусобақада Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин яхши натижа кўрсатмоқда.

Чорак финалда ўтган тўқнашувда Фомин россиялик Константин Жженов устидан қийин ғалабага эришди. Учрашув 3 соат 10 дақиқа давом этди ва Сергейнинг 6:3, 6:7(6), 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Турнирнинг биринчи рақам остида қатнашган Фомин ҳозирда ATP рейтингида 461-ўринда бормоқда. Унинг рақиби эса 1658-поғонада туради. Эслатиб ўтамиз, Сергей 1/8 финалда ҳам 2 соат 50 дақиқа давом этган оғир уч сетли баҳсда 994-рақамли теннисчини мағлуб этган эди. 26 апрел куни ярим финалда Фомин поляк теннисчиси Жажи Здражих (ATP 884) билан куч синашади.

Бундан ташқари, жуфтлик баҳсларида ҳам Сергей Фомин Павел Вербен билан бирга финалга йўл олди. Финалда улар немис-белгиялик жуфтликка қарши ўйнайди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг