Сергей Фомин Кесселдаги мусобақани ғалаба билан бошлади
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Германиядаги илк учрашувда зафар қучди
Расм: Gazeta.uz
Германиянинг Кессел шаҳрида теннис бўйича M25 тоифасидаги халқаро турнир давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган юртдошимиз Сергей Фомин илк босқичда мезбон теннисчи, турнирнинг олтинчи рақами Ҳенри Сквирега қарши баҳс олиб борди.
Икки соатдан ортиқ давом этган тўқнашувда Фомин 6/0, 4/6, 6/4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Рейтингларга назар ташласак, Сергей ATP классификациясида 442-ўринда, Сквире эса 357-поғонада қайд этилган. Ушбу учрашув уларнинг биринчи юзма-юз баҳси бўлди.
Фоминнинг 1/8 финалдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади.
Бакрадзе Иман
Редактор