Сергей Фомин Genesis Traiding Cup финалига йўл олди
Болгариянинг София шаҳрида теннис бўйича Challenger 50 тоифасидаги Genesis Traiding Cup мусобақаси ўтмоқда. Мукофот жамғармаси 54 минг еврони ташкил этувчи турнирда ҳамюртимиз Сергей Фомин муваффақиятли иштирок этмоқда.
Саралаш ярим финалида мамлакатимиз иккинчи ракеткаси ҳиндистонлик Пражвал Девни икки сетда бир хил ҳисобда мағлуб этди - 6/4, 6/4. Фомин 13 марта эйс йўллаган бўлса, рақиби 4 марта бунга эришди. Бироқ қўшхатолар сони ҳамюртимизда кўпроқ - 11 га 3.
Энди Сергей асосий тўр йўлланмаси учун болгариялик Виктор Марковга қарши баҳс олиб боради. Марков кеча учинчи рақам остида ҳаракат қилган ҳамюрти Петр Нестеровни 6/1, 6/3 ҳисобида енгиб, сенсацияга сабабчи бўлди.
Таъкидлаш жоиз, ATP рейтингида Фомин — 478, Дев — 815, Марков — 1689, Нестеров эса 455-ўринда турибди. Финалга чиқиш учун баҳс бизнинг вақт билан соат 12:00 да старт олади.