Сергей Фомин Чжанзяганда Челленжер мусобақасини бошлайди
ATP рейтингида деярли тенг рақиблар тўқнаш келади
Расм: Olamsport.uz
Ўзбекистонлик теннисчи Сергей Фомин Хитойнинг Чжанзяган шаҳрида ўтадиган ATP Challenger турнирда иштирок этмоқда. Бугун, 25 август куни у мусобақанинг илк даврасида япониялик Кокоро Исомурага қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан соат 15:30 да старт олади.
Қизиқ жиҳати, рақиблар рейтингда деярли тенг:
• Сергей Фомин — 483-ўрин
• Кокоро Исомура — 480-ўрин
Фомин 24 ёшда бўлса, Исомура 22 ёшда.
Бакрадзе Иман
Редактор