Сергей Фомин биринчи рақамли теннисчига қарши мураккаб учрашув ўтказди
Испаниялик Санчесга қарши 2 соат 24 дақиқа давом этган баҳсда уч сетлик кураш кузатилди
Расм: Olamsport.uz
Германиянинг Кессел шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича M25 тоифали мусобақа ўз якунига яқинлашмоқда. Унда мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин ҳам иштирок этмоқда.
Фомин 1/8 финалда италиялик Яннис Милетич устидан 2:6, 6:3, 6:4 ҳисобида иродали ғалабага эришганди. Лекин 1/4 финалда у турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси, испаниялик Карлос Санчесга қарши курашда мағлубиятга учради.
Икки соат 24 дақиқа давом этган қизғин учрашув 6:3, 3:6, 4:6 ҳисобида якун топди. Таққослаш учун, Фомин ATP рейтингида 442-ўринда, Санчес эса 273-поғонада жойлашган.
Қизиқарлиси, бу икки теннисчи ўртасидаги иккинчи учрашув бўлди. 2022 йили Туркиядаги турнирда ҳам Санчес уч сетда зафар қучган эди.
Бакрадзе Иман
Редактор