Саидаслом Фарходовни ITF Asia 14&U Development Championships турниридаги ғалабаси билан табриклаймиз!
Ўзбекистонлик ёш теннисчи халқаро майдонда муҳим ютуққа эришди. У ITF Asia 14&U Development Championships мусобақасининг иккинчи ҳафтаси турнирида ғолиб бўлди.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистонлик ёш теннисчи халқаро майдонда муҳим ютуққа эришди. У ITF Asia 14&U Development Championships мусобақасининг иккинчи ҳафтаси турнирида ғолиб бўлди.
Мазкур турнир минтақадаги энг нуфузли мусобақалардан бири бўлиб, ўз даражаси жиҳатидан деярли Осиё чемпионатига тенглаштирилади.
Ушбу натижа орқали Саидаслом Осиё терма жамоаси таркибига киритилди ҳамда нуфузли мусобақа - 14&U Championships, Wimbledon турнирига йўлланмани қўлга киритди.
Қайд этиш жоизки, ушбу тоифада Осиё жамоаси таркибига фақат энг кучли 2 нафар теннисчи саралаб олинади.
Мазкур натижа Ўзбекистон теннис мактабининг халқаро майдондаги юқори салоҳияти ва рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Иброҳим Жалолов
Редактор