locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саидаслам Фарходов — U14 Осиё чемпионати финалчиси

Мазкур нуфузли мусобақа 14 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб, ATF тизимида энг юқори — A+ тоифасига эга.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саидаслам Фарходов — U14 Осиё чемпионати финалчиси
photo: Tennis Uzbekistan

Саидаслам Фарходов — U14 Осиё чемпионати финалчиси.

Ўзбекистонлик ёш теннисчи Саидаслам Фарходов Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида ўтказилган GSPDP Asian 14U Junior Championships 2026 мусобақасининг жуфтлик баҳсларида финалга қадар етиб борди.

Мазкур нуфузли мусобақа 14 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб, ATF тизимида энг юқори — A+ тоифасига эга.

Саидаслам суриялик Муҳамад Эйад Салим билан тандемда муваффақиятли иштирок этди. Финал баҳсида улар Zi Che Chen / Cheng-en Tsai жуфтлигига 0:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани финалчи сифатида якунладилар.

Саидасламни ушбу муносиб натижа билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг