locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ролан Гаррос»нинг икки карра ғолиби 93 ёшида вафот этди

У теннис шон-шуҳрат залига киритилган ягона италиялик теннисчи ҳисобланади.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ролан Гаррос»нинг икки карра ғолиби 93 ёшида вафот этди
ФОТО: Getty Images

Икки карра «Катта дубулға» турнири ғолиби, италиялик теннис афсонаси Николо Пиетранжели 93 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Италия теннис федерацияси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда хабар берди.

«Италия тенниси ўз иконаларидан бирини йўқотди. Халқаро теннис шон-шуҳрат залига киритилган ягона италиялик теннисчи Николо Пиетранжели 92 ёшида оламдан ўтди», — дейилади федерация баёнотида.

Пиетранжели ўз фаолияти давомида «Ролан Гаррос»ни икки бор — 1959 ва 1960 йилларда қўлга киритган. У ҳаваскорлар ўртасидаги турнирларда жами 53 та яккалик баҳсларидаги титулга эга бўлган, бир пайтлар дунёнинг учинчи ракеткаси сифатида тан олинган.

Шунингдек, у Дэвис кубоги тарихида энг кўп ғалаба қайд этган теннисчи ҳисобланади — унинг ҳисобида 120 та ғалаба мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг